O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида
Франция Республикаси Сенати аъзоси Н.Гуле хоним билан учрашув ҳақида

13.11.2017

2017 йил 13 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитасининг раиси А.Курманов ва Франция Республикаси Сенати аъзоси Н.Гуле хоним ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Бўлиб ўтган суҳбат давомида меҳмон давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилиш, ҳокимиятнинг барча тармоқлари ролини мустаҳкамлаш, халқ фаровонлигини яхшилаш борасида мамлакатимиз Раҳбарияти томонидан амалга оширилаётган ислоҳотларга юқори баҳо берди.

Шунингдек томонлар икки мамлакат парламентлари ўртасидаги икки томонлама алоқаларни янада ривожлантириш масалаларини ҳам муҳокама қилдилар.

Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси Сенатининг
Ахборот хизмати

На русском

Copyright © 2005 O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati