O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati


АҚШнинг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича савдо вакили
ёрдамчиси М.Линскот билан учрашув

15.12.2017

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида 2017 йил 15 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси ўринбосари С.Артикова ҳамда АҚШнинг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича савдо вакили ёрдамчиси М.Линскот ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув чоғида меҳмон Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида мамлакатимизда барча соҳаларда олиб борилаётган туб ислоҳотлар, шу жумладан, парламент ролини ошириш, мамлакат иқтисодиёти ва валюта бозорини эркинлаштириш, инвестиция муҳитини яхшилаш, кичик ва ўрта бизнесни, ижтимоий соҳани ривожланириш, давлат органлари шаффофлиги ҳамда очиқ-ошкоралигини таъминлаш, очиқ ташқи сиёсат олиб бориш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида батафсил хабардор этилди.

Шунингдек, томонлар Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг меҳнат ҳуқуқлари ва интеллектуал мулк ҳуқуқлари кафолатлари соҳасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолатини ҳамда истиқболларини ҳам муҳокама қилдилар.

Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси Сенатининг
Ахборот хизмати

На русском

Copyright © 2005 O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati