O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида Ўзбекистон Республикасидаги БМТ лойиҳаларининг доимий мувофиқлаштирувчиси, БМТ Тараққиёт дастурининг (БМТТД) Ўзбекистондаги доимий вакили С.Приснер билан учрашув

15.02.2017

14 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С.Сафоев Ўзбекистон Республикасидаги БМТ лойиҳаларининг доимий мувофиқлаштирувчиси, БМТ Тараққиёт дастурининг (БМТТД) Ўзбекистондаги доимий вакили С.Приснер билан учрашди.

Бўлиб ўтган суҳбат чоғида Ўзбекистон ва БМТ ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари муҳокама этилди.

Шунингдек учрашувда томонлар Ўзбекистондаги инвестиция муҳитини янада яхшилаш ҳамда парламент назоратини амалга оширишда сенаторларнинг ролини ошириш масалалари бўйича ҳамкорлик қилиш хақида фикр алмашдилар.

Хусусан, БМТТД ва Жаҳон банки ваколатхоналари билан ҳамкорликда амалга оширилаётган “Ўзбекистонда инвестиция муҳитини такомиллаштириш” лойиҳасининг ташкилий масалалари муҳокама этилди. Ушбу лойиҳа соҳадаги ишлар ҳолатини ҳар томонлама таҳлил қилиш, шунингдек Ўзбекистон Республикасида инвестиция муҳитини тубдан яхшилашга доир таклифлар ишлаб чиқиш бўйича ишларни мамлакатимиз ва хорижлик экспертларни жалб қилган ҳолда ташкил этишга қаратилган.

 

Ўзбекистон Республикаси 
Олий Мажлиси Сенатининг 
ахборот хизмати

На русском

Copyright © 2005 O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati