O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati


Комиссиянинг кенгайтирилган йиғилиши

15.02.2017

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стретегиясининг Ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишини амалга ошириш бўйича комиссиянинг кенгайтирилган мажлиси бўлиб ўтди.

Давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Сенати аъзолари, Вазирлар Маҳкамаси, тегишли вазирлик, идоралар, давлат қўмиталари раҳбарлари, Марказий банк, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, олий ўқув муассасалари вакиллари ҳамда журналистлар иштирок этди.

Йиғилишда Ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишини амалга ошириш бўйича комиссияси зиммасига юклатилган аҳоли бандлиги ва реал даромадларини изчил ошириб бориш, ижтимоий ҳимояси ва соғлиғини сақлаш тизимини такомиллаштириш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, арзон уй-жойлар барпо этиш, йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш ҳамда модернизация қилиш бўйича мақсадли дастурларни амалга ошириш, таълим, маданият, илм-фан, адабиёт, санъат ва спорт соҳаларини ривожлантириш, ёшларга оид давлат сиёсатини такомиллаштириш бўйича вазифаларнинг ўз вақтида ва самарали бажарилишини ташкил этиш масалалари муҳокама этилди.

Мазкур саъй-ҳаракатларнинг амалга оширилиши ва назоратини йўлга қўйиш борасида масъулиятни янада кучайтириш зарурлиги таъкидланди.

 

Ўзбекистон Республикаси 
Олий Мажлиси Сенатининг 
ахборот хизмати

На русском

Copyright © 2005 O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati