O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati


АҚШнинг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича савдо вакили ёрдамчиси
М.Линскот билан учрашув

07.12.2017

2017 йил 14 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси А.Курманов ҳамда АҚШнинг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича савдо вакили ёрдамчиси М.Линскот ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Суҳбат чоғида меҳмонлар Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, жумладан, инвестиция муҳитини янада барқарорлаштиришга қаратилган чора-тадбирларга юқори баҳо бердилар.

Шунингдек, томонлар Олий Мажлис Сенати томонидан БМТ Тараққиёт дастури ваколатхонаси билан ҳамкорликда таклиф этилган “Ўзбекистон Республикасида инвестиция муҳитини такомиллаштириш” лойиҳаси доирасида Ўзбекистонда инвестиция муҳитини янада яхшилаш, чет эллик сармоядорлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш, соҳага шаффофлик механизмларини кенг татбиқ этиш бўйича ҳамкорлик қилиш масалаларини ҳам муҳокама этдилар.

Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси Сенатининг
Ахборот хизмати

На русском

Copyright © 2005 O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati