O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati


Канаданинг қароргоҳи Москва шаҳрида жойлашган Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Дж.Кёр билан учрашув

14.03.2017

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида 14 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С.Сафоев Канаданинг қароргоҳи Москва шаҳрида жойлашган Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Дж.Кёр билан учрашди.

Бўлиб ўтган суҳбат чоғида икки томонлама муносабатларнинг ва парламентлараро ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ҳамда истиқболлари, шу жумладан иккала мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестиция ҳамкорлиги масалалари муҳокама этилди.

Шунингдек учрашувда томонлар ўзаро қизиқиш уйғотган халқаро ва минтақа сиёсатига доир айрим долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар.

 

Ўзбекистон Республикаси 
Олий Мажлиси Сенатининг 
ахборот хизмати

На русском

Copyright © 2005 O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati