O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati


Япониянинг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Н.Ито билан учрашув

13.03.2017

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида 13 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси биринчи ўринбосари С.Сафоевнинг Япониянинг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Н.Ито билан учрашуви бўлиб ўтди

Бўлиб ўтган учрашув вақтида томонлар Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги икки томонлама муносабатларнинг ҳамда парламентлараро ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболлари ҳақида фикр алмашдилар.

Япония элчиси ташқи сиёсий фаолият олиб боришда, халқаро иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришда, чет эл инвестицияларини жалб қилишда, туризмни ривожлантиришда мамлакат Парламентининг роли ошганлигини мамнуният билан қайд этди.

Шунингдек сиёсат, савдо-иқтисодиёт, инвестиция, маданият ва инсонпарварлик соҳаларида икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва кенгайтириш масалалари ҳам муҳокама этилди.

 

Ўзбекистон Республикаси 
Олий Мажлиси Сенатининг 
ахборот хизмати

На русском

Copyright © 2005 O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati