O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati


Қозоғистон халқлари Ассамблеяси делегацияси билан учрашув

13.02.2017

13 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С.Сафоев ҳамда Сенат аъзолари Қозоғистон халқлари Ассамблеяси раиси ўринбосари Е.Тугжанов бошчилигидаги Ассамблея делегацияси билан учрашди.

Учрашув вақтида икки халқ ўртасида алоқаларни йўлга қўйиш, шунингдек Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш ҳақида фикр алмашилди.

Томонлар мазкур делегациянинг ташрифи маданий-гуманитар соҳадаги алоқаларни ривожлантиришда янада самарали ҳамкорлик қилиш учун замин яратишини таъкидладилар.

 

Ўзбекистон Республикаси 
Олий Мажлиси Сенатининг 
ахборот хизмати

На русском

Copyright © 2005 O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati