O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati


Осиё тараққиёт банкининг (ОТБ) Марказий ва Ғарбий Осиё департаменти бош директори ўринбосари билан учрашув

13.02.2017

13 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С.Сафоев Осиё тараққиёт банкининг Марказий ва Ғарбий Осиё департаменти бош директори ўринбосари Хонг Вей билан учрашди.

Бўлиб ўтган учрашув чоғида томонлар Ўзбекистон ва ОТБ ўртасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишлари бўйича фикр алмашдилар.

Хонг Вей барча йўналишлар бўйича икки томонлама муносабатларни янада мустаҳкамлаш ҳамда ОТБ томонидан Ўзбекистонда таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, иқтисодиёт тармоқларини ва инфратузилмани модернизациялаш ҳамда ривожлантиришга доир стратегик дастурларни қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшма лойиҳаларни рўёбга чиқариш муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.

Шунингдек Осиё тараққиёт банки президенти Такехико Накаонинг Ўзбекистон Республикасига амалга оширадиган ташрифига тайёргарлик кўриш масалалари ҳам муҳокама этилди.

 

Ўзбекистон Республикаси 
Олий Мажлиси Сенатининг 
ахборот хизмати

На русском

Copyright © 2005 O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati