O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида
Саудия Арабистонининг Ўзбекистон Республикасидаги
Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Х. Ал-Сувайл билан учрашув ҳақида

11.09.2017

2017 йил 11 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбсари С. Сафоевнинг Саудия Арабистонининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Х. АЛ-Сувайл билан учрашуви бўлиб ўтди.

Бўлиб ўтган учрашувда томонлар икки томонлама муносабатларни янада ривожлантириш масалаларини, шу жумладан Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасида савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни, парламентлараро ўзаро муносабатларни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Шунингдек суҳбат чоғида Саудия Арабистони Қироллиги Шура кенгаши ҳузуридаги Дўстлик қўмитаси делегациясининг 2017 йил ноябрь ойининг биринчи ўн кунлигида Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси Сенатининг
Ахборот хизмати

На русском

Copyright © 2005 O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati