O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati


Чехия Парламенти депутатлар палатасининг делегацияси билан учрашув

09.02.2017

Шу йил 9 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Н.Йўлдошевнинг Чехия Парламенти депутатлар палатасининг Раиси Я.Гамачек бошчилигидаги Чехия Республикаси делегация билан учрашуви бўлиб ўтди.

Бўлиб ўтган суҳбат чоғида Сенат Раиси Чехия билан, шу жумладан парламентлараро муносабатлар борасидаги, хусусан Евроиттифоқ ва Европарламент билан ҳамкорлик доирасидаги ҳар томонлама ва ўзаро фойдали ҳамкорликни ривожлантириш масалаларга Ўзбекистонда алоҳида эътибор берилишини алоҳида қайд этиб ўтди. Чехия билан тенгҳуқуқлилик ва ўзаро ҳурмат принциплари асосида тарихан қарор топган узвий ва дўстона алоқалар ана шундай ҳамкорликларни янада мустаҳкамлаш учун асос бўлиб хизмат қилмоқда.

Учрашув давомида икки томонлама парламентлараро муносабатларнинг, шунингдек савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликнинг ҳолати ҳамда уларни янада чуқурлаштириш истиқболлари тўғрисида ўзаро фикр алмашилди.

Суҳбат якунида томонлар Чехия Парламенти депутатлар палатасининг Раиси Я.Гамачекнинг Ўзбекистонга сафари парламентлараро муносабатларни мустаҳкамлаш ва кенгайтириш борасида муҳим рол ўйнаши ҳамда икки мамлакат парламентлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг янада чуқурлашуви учун янги туртки бўлиб хизмат қилиши истагида эканликларини билдирдилар.

 

Ўзбекистон Республикаси 
Олий Мажлиси Сенатининг 
ахборот хизмати

На русском

Copyright © 2005 O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati