O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati


Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гулчамбарлар қўйилди

07.12.2017

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 25 йиллиги байрами муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатаси вакиллари 2017 йил 7 декабрь куни эрта тонгдан ҳурриятимиз, порлоқ истиқболимиз ва эзгу ниятларимиз рамзи бўлган Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гулчамбар қўйиш маросимида иштирок этдилар.

Мустақил тараққиёт йўлимизнинг ҳуқуқий пойдевори, халқимиз бахт-иқболининг қомуси ҳисобланган Асосий қонунимизнинг чорак асрлик тўйини юртимизнинг барча гўшаларида кенг нишонлаш давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси Сенатининг
Ахборот хизмати

На русском

Copyright © 2005 O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati