O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati


Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси қонун
чиқарувчи органлари ўртасидаги парламентлараро
ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда

06.09.2017

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йилнинг 5-6 сентябридаги Қирғизистон Республикасига давлат ташрифи доирасида икки давлат парламентлари аъзолари ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш учун қулай шарт-шароитларни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва Қирғизистон Республикаси Жогорку Кенеши ўртасида Парламентлараро ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди.

Ушбу ҳужжат билан икки мамлакат қонун чиқарувчи органлари ўртасидаги парламентлараро алоқаларни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш кўзда тутилмоқда.

Хусусан, Меморандумда парламент фаолияти соҳасида тажриба алмашиш ва давлатлар ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, маданий-гуманитар ва бошқа йўналишлардаги алоқаларни кучайтириш назарда тутилган.

Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси Сенатининг
Ахборот хизмати

На русском

Copyright © 2005 O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati