O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati


Европа таъмирлаш ва тараққиёт банкининг делегацияси билан учрашув

07.02.2017

7 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С.Сафоевнинг Европа таъмирлаш ва тараққиёт банкининг Марказий Осиё ва Россия бўйича бошқарувчи директори Н.Ханженкова бошчилигидаги делегация билан учрашуви бўлиб ўтди.

Делегация раҳбари Н.Ханженкова ўзаро қизиқиш уйғотган барча йўналишларда икки томонлама муносабатларни янада ривожлантириш муҳимлигини қайд этди.

Бўлиб ўтган суҳбат чоғида томонлар Ўзбекистон ва ЕТТБ ўртасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишлари бўйича фикр алмашдилар.

Шунингдек ЕТТБ президенти Сума Чакрабартининг жорий йилнинг март ойида Ўзбекистон Республикасига амалга оширадиган ташрифига тайёргарлик кўриш масалалари муҳокама этилди.

 

 

Ўзбекистон Республикаси 
Олий Мажлиси Сенатининг 
ахборот хизмати

На русском

Copyright © 2005 O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati