O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида учрашув

07.02.2017

7 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С.Сафоев “McKinsey” консалтинг фирмасининг катта ҳамкори Д.Файн ва фирманинг Марказий Осиё бўйича катта ҳамкори Ю.Максимайнен билан учрашди.

Бўлиб ўтган суҳбат чоғида “McKinsey” консалтинг фирмаси вакиллари Ўзбекистонда юз бераётган жараёнларга, иқтисодиёт соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларга юқори баҳо бердилар.

Шунингдек томонлар инвестиция ва молиявий соҳаларда, шунингдек чет эл инвестицияларини жалб қилишда ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари юзасидан фикр алмашдилар.

Ўзбекистон Республикаси 
Олий Мажлиси Сенатининг 
ахборот хизмати

На русском

Copyright © 2005 O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati