O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида
“Ernst and Young” етакчи халқаро консалтинг компаниясининг
раҳбарияти билан учрашув ҳақида

06.10.2017

2017 йил 6 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С.Сафоевнинг “Ernst and Young” етакчи халқаро консалтинг компаниясининг бошқарув қўмитаси раиси ва МДҲ мамлакатлари бўйича бошқарувчи ҳамкори Д.Ватт раҳбарлигидаги делегация билан учрашуви бўлиб ўтди.

Бўлиб ўтган суҳбат чоғида томонлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва БМТТДнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан таклиф этилган “Ўзбекистон Республикасидаги инвестиция муҳитини такомиллаштириш” лойиҳаси доирасида Ўзбекистондаги инвестиция муҳитини янада яхшилаш соҳасида ҳамкорлик қилиш, хорижлик инвесторлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш, мамлакатда инвестиция фаолиятини амалга оширишда ва туризмни ривожлантиришда шаффофлик механизмини жорий этиш масалаларини муҳокама қилдилар.

Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси Сенатининг
Ахборот хизмати

На русском

Copyright © 2005 O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati