O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati


Италия Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги
Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Андреа Бертоцци билан учрашув

06.06.2017

2017 йил 6 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С.Сафоевнинг Италия Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Андреа Бертоцци билан учрашуви бўлиб ўтди.

Италия Республикасининг Элчиси ташқи сиёсий фаолиятни амалга оширишда, халқаро иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришда, чет эл инвестицияларини жалб қилишда, туризмни ривожлантиришда мамлакат Парламентининг роли ошганлигини мамнуният билан қайд этди.

Бўлиб ўтган учрашув давомида икки томонлама муносабатларни янада ривожлантириш, шу жумладан савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик, шунингдек Ўзбекистон ва Италия ўртасидаги парламентлараро ўзаро ҳамкорлик масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Учрашувда томонлар ўзаро қизиқиш уйғотган халқаро ва минтақавий сиёсатнинг айрим долзарб масалалари юзасидан ҳам фикр алмашдилар.



Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси Сенатининг
Ахборот хизмати

На русском

Copyright © 2005 O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati