O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati


Оксфорд Ислом тадқиқот маркази директори
Ф.Низомий билан учрашув

04.12.2017

2017 йил 4 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С.Сафоев ва Оксфорд Ислом тадқиқот маркази директори Ф.Низомий ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида меҳмон мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев раҳбарлигида барча соҳада амалга оширилаётган туб ислоҳотлар, шу жумладан, мамлакатимиз иқтисодиётини эркинлаштириш ва диверсификациялашни давом эттириш, инвестиция муҳитини яхшилаш ҳамда давлат бошқаруви органлари тизимини ислоҳ қилиш борасида кўрилаётган чора-тадбирлардан батафсил хабардор этилди.

Ўз навбатида, Ф.Низомий Оксфорд Ислом тадқиқот маркази, Ислом маданият маркази, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Тошкент ислом университети ўртасида учта меморандум имзоланишини маълум қилди. Британиялик меҳмон санъат, гуманитар ва ижтимоий фанлар соҳасида Ислом динига оид илмий-тадқиқот лойиҳаларини амалга оширишда ҳамкорликни изчил давом эттиришга тайёр эканини билдирди.

Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси Сенатининг
Ахборот хизмати

На русском

Copyright © 2005 O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati