O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида
Исроил Давлатининг Ўзбекистон Республикасидаги
Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Э.Шапир билан учрашув ҳақида

04.10.2017

4 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С.Сафоевнинг Исроил Давлатининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Э.Шапир билан учрашуви бўлиб ўтди.

Суҳбат чоғида Ўзбекисон ва Исроил ўртасидаги икки томонлама парламент муносабатларининг ҳолати ва уларни ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

Шунингдек савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар соҳалардаги, фан ва таълим соҳасидаги ўзаро муносабатларни янада ривожлантириш масалалари муҳокама этилди.

Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси Сенатининг
Ахборот хизмати

На русском

Copyright © 2005 O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati