O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati


“Хьюман Райтс Вотч” халқаро нодавлат ташкилоти делегацияси
аъзолари билан учрашув ҳақида

04.09.2017

2017 йил 4 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси ўринбосари С. Артикованинг “Хьюман Райтс Вотч” халқаро нодавлат ташкилотининг Европа ва Марказий Осиё бўйича бўлими директори Х. Уильямсон раҳбарлигидаги делегация аъзолари билан учрашуви бўлиб ўтди.

Суҳбат бошида Сенат Раиси ўринбосари меҳмонларга Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ишлаб чиқилган ҳамда лойиҳаси кенг умумхалқ муҳокамасига қўйилган “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси” ҳақида батафсил ахборот берди. Мазкур стратегик ҳужжат олиб борилаётган ислоҳотларнинг самарадорлигини тубдан оширишга, давлат ва жамиятнинг ҳар томонлама ҳамда жадал ривожланишини таъминлаш учун шарт-шароитлар яратишга, мамлакатимизни модернизация қилиш ва ҳаётнинг барча соҳаларини эркинлаштириш бўйича устувор йўналишларни рўёбга чиқаришга қаратилган.

Таъкидланганидек, ушбу мақсадлар йўлида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев 2017 йилни “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилди. Бунинг негизида одамларнинг муносиб турмуш даражасини таъминлаш, аҳолини ташвишга солаётган ҳаётий муаммоларни ўз вақтида ҳал этиш мақсадида у билан алоқада бўлишнинг янги самарали механизмларини жорий этиш, шунингдек қўйилган вазифалар ҳал этилиши учун давлат органлари жавобгарлигини ошириш мақсади ётади.

Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси Сенатининг
Ахборот хизмати

На русском

Copyright © 2005 O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati