O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati


Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари вазифасини бажарувчи Ян-Петер Олтерс билан учрашув

04.04.2017

Жорий йилнинг 4 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С.Сафоевнинг Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари вазифасини бажарувчи Ян-Петер Олтерс билан учрашуви бўлиб ўтди.

Бўлиб ўтган суҳбат чоғида Жаҳон банки гуруҳининг ва Вашингтондаги (АҚШ) Халқаро валюта фондининг жорий йилнинг 21-22 апрель кунлари бўлиб ўтадиган баҳорги кенгашларида Ўзбекистон делегациясининг иштирокига тайёргарлик кўриш масалалари муҳокама этилди.

Шунингдек томонлар Жаҳон банки ва Халқаро молиявий корпорациянинг Ўзбекистондаги ваколатхоналари фаолиятининг устувор йўналишлари юзасидан ҳам фикр алмашдилар.

Шу билан бирга, учрашувда Ўзбекистон ва Жаҳон банки ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш юзасидан фикр алмашилди.

На русском

Copyright © 2005 O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati