O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati


Олий Мажлис Сенати қўмиталарининг мажлиси
бўлиб ўтди

03.10.2017

2017 йил 3 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 12 ялпи мажлиси олдидан юқори палата қўмиталарининг мажлиси бўлиб ўтди.

Хусусан, Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси мажлисида “Ўзбекистон Республикаси билан Қирғизистон Республикаси ўртасида ўзбек-қирғиз Давлат чегараси тўғрисидаги Шартномани (Бишкек, 2017 йил 5 сентябрь) ратификация қилиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни юзасидан қўмита хулосасини тасдиқлаш, Ўзбекистон Республикасининг Германия Федератив Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимига тайинлашга доир масала кўриб чиқилди.

Сенатнинг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси йиғилишида эса, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига ва халқаро меҳнат стандартларига мувофиқ фуқароларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш тўғрисидаги масала муҳокама этилди.

Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ҳақидаги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди ва Олий суди таркибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.

Олий Мажлис Сенатининг қўмиталари мажлисида, шунингдек, 12 ялпи мажлиси кун тартибига киритилган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси Сенатининг
Ахборот хизмати

На русском

Copyright © 2005 O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati