O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati


Осиё тараққиёт банки (ОТБ) президенти билан учрашув

03.03.2017

3 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С.Сафоевнинг Осиё тараққиёт банки президенти Т.Накао билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув вақтида Сенат Раисининг биринчи ўринбосари Ўзбекистонда ўзаро манфаатли барча соҳаларда ОТБ билан ҳар томонлама ва ўзаро фойдали ҳамкорликни янада ривожлантиришга ҳамда кенгайтиришга муҳим аҳамият берилаётганини таъкидлади. Шу нуқтаи назардан С.Сафоев Банк Осиё минтақасида мувозанатли ривожлантириш, барқарор ўсишга эришиш ва минтақавий ҳамкорлик миллий дастурларини қўллаб-қувватловчи ноёб молиявий институт сифатида жаҳон молия тизимида муносиб ўрин эгаллаб турганини таъкидлади.

Т.Накао Ўзбекистон Банкнинг муҳим ҳамкори эканини қайд этди, 20 йил давомида Ўзбекистон ва ОТБ ўртасида турли соҳаларда олиб борилган унумли ҳамда самарали ҳамкорликка юқори баҳо берди.

Шунингдек учрашув чоғида ҳам икки томонлама, ҳам кўп томонлама форматларда ҳамда Ўзбекистон ва ОТБ ўртасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишлари бўйича самарали мулоқот ҳамда ўзаро фойдали ҳамкорлик ҳолати ва уни янада мустаҳкамлаш истиқболлари ҳақида ҳам фикр алмашилди.

 

Ўзбекистон Республикаси 
Олий Мажлиси Сенатининг 
ахборот хизмати

На русском

Copyright © 2005 O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati