O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati


Чехия Республикасининг элчиси билан учрашув

01.02.2017

1 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С.Сафоевнинг Чехия Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Я.Сиро билан учрашуви бўлиб ўтди.

Бўлиб ўтган суҳбат чоғида томонлар Ўзбекистон ва Чехия ўртасидаги сиёсий ҳамда иқтисодий муносабатларни ҳам икки томонлама асосда, ҳам Европа Иттифоқи билан мулоқот доирасида ривожлантириш юзасидан фикр алмашди.

Ўз навбатида Чехия Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Я.Сиро икки томонлама парламентлараро ҳамкорликни жадал ривожлантириш мақсадида икки мамлакат парламент аъзолари ўртасида тўғридан-тўғри мулоқот ва шахсий алоқалар ўрнатиш муҳимлигини қайд этди.

Шу нуқтаи назардан Чехия Парламенти Депутатлар палатаси раиси Я.Гамачекнинг жорий йилнинг февраль ойида Ўзбекистон Республикасига амалга ошириладиган ташрифига тайёргарлик кўриш масалалари муҳокама этилди.

Суҳбат сўнгида томонлар ҳамкорликнинг барча йўналишлари бўйича икки томонлама муносабатларни, шу жумладан икки мамлакат ўртасида парламентлараро алоқаларни янада ривожлантиришдан ўзаро манфаатдорлигини таъкидладилар.

 

 

Ўзбекистон Республикаси 
Олий Мажлиси Сенатининг 
ахборот хизмати

На русском

Copyright © 2005 O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati