O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati


Сенатдаги учрашув

11.02.2016

2016 йилнинг 11 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида Сенатнинг Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси раиси С.Сафоевнинг Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулотда ва Мухтор элчиси в Кристофер Аллан билан эҳтиром учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув доирасида икки томонлама алоқалар ва уларни ривожлантириш ҳамда Ўзбекистон ва Буюк Британия парламентлари ўртасидаги ҳамкорлик масалалари бўйича фикр алмашилди.

Учрашув якунида К.Аллан келажакда ўзбек-британия парламентлараро алоқаларни кучайтиришга, парламент фаолияти тажрибасини ўрганишга тайёр эканлигини билдирди.

 

На русском

Copyright © 2005 O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati