O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati


Малайзия парламенти делегацияси билан учрашув

05.12.2016

 

2016 йил 5 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига Малайзия Сенати президенти ўринбосари Абдул Халим бин Абд Самад бошчилигидаги Малайзия парламенти делегацияси ташриф буюрди. 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раисииннг ўринбосари С.Артикова бошчилигидаги Сенат аъзолари билан бўлиб ўтган учрашувда икки томонлама ўзаро дўстона ва ишончли ҳамкорлик, хусусан, парламентлараро, туризм, таълим, маданият ва бошқа соҳадаги муносабатлар хусусида сўз юритилди.

Бу ҳамкорликни янада ривожлантиришдан икала томон ҳам манфаатдор эканлиги алоҳида қайд этилди.

 

Ўзбекистон Республикаси 
Олий Мажлиси Сенатининг 
ахборот хизмати

На русском

Copyright © 2005 O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati