O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati


РФ Федерация Кенгаши делегацияси билан учрашув

05.12.2016

 

2016 йил 5 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида Россия Федерацияси Федерациялар Кенгаши раиси ўринбосари И.Умахонов бошчилигидаги делегация билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Н.Йўлдошев бошчилигида Сенат аъзолари ўртасида учрашув бўлиб ўтди. 

Учрашувда Россия-Ўзбекистон ўртасидаги дўстона ва ишончли ҳамкорлик, хусусан, парламентлараро муносабатлар ва уларни келгусида янада ривожлантириш масалалари хусусида фикр алмшилди.

Учрашув якунида меҳмонлар Ўзбекистонга қилинган ташрифдан мамнун эканликларини билдирдилар.

 

Ўзбекистон Республикаси 
Олий Мажлиси Сенатининг 
ахборот хизмати

На русском

Copyright © 2005 O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati