O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati


Литва Республикаси Сеймининг парламентлараро ҳамкорлик гуруҳи раҳбари билан учрашув

05.12.2016

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида Литва Республикаси Сеймининг Ўзбекистон билан парламентлараро ҳамкорлик гуруҳи раҳбари В.Симулик билан учрашув бўлиб ўтди.  

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раисииннг ўринбосари С.Артикова билан суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Литва ҳамкорлиги сиёсий, иқтисодий ва бошқа соҳаларда ривожланиб бораётгани алоҳида қайд этилди.

Икки давлат ўртасидаги парламентлараро муносабатлар ҳам фаоллашиб, парламент вакиллари Ўзбекистонда бўлиб ўтаётган тадбирларда мунтазам иштирок этаётгани ҳамда мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорлик, парламент ва сайлов тизимидаги ислоҳотлар хусусида сўз юритилди.

 

Ўзбекистон Республикаси 
Олий Мажлиси Сенатининг 
ахборот хизмати

На русском

Copyright © 2005 O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati