O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati


Олий Мажлис Сенатида учрашув

04.12.2016

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида 2016 йил 4 декабрь куни Америка Қўшма Штатлари Конгрессининг собиқ аъзоси Жим Моран билан учрашув бўлиб ўтди. 

Олий Мажлис Сенатининг Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси раиси С.Сафоев билан суҳбат чоғида АҚШ билан Ўзбекистон ўртасида ўзаро ишонч ва манфаатдорлик ҳамда очиқ мулоқотга асосланган муносабатлар қарор топгани қайд этилди. 

Учрашувда икки мамлакат ўртасида кўплаб соҳаларда, хусусан, илм-фан, иқтисодиёт, тиббиёт, маданият ва таълим, қишлоқ хўжалиги йўналишларида йўлга қўйилган самарали ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари ҳақида фикр алмашилди. 

 

Ўзбекистон Республикаси 
Олий Мажлиси Сенатининг 
ахборот хизмати

На русском

Copyright © 2005 O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati