O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati


Олий Мажлис Сенатида учрашув

03.12.2016

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида 2016 йил 3 декабрь куни Франция Сенатининг “Франция – Марказий Осиё” парламентлараро дўстлик гуруҳи раиси Ив Поззо ди Борго ҳамда Сенат аъзоси Андре Ришар билан учрашув бўлиб ўтди. 

Олий Мажлис Сенатининг Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси раиси С.Сафоев билан суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Франция ҳамкорлиги сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда изчил ривожланиб бораётгани алоҳида таъкидланди. 

Франция парламенти аъзолари Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов томонидан ишлаб чиқилган ва босқичма-босқич амалга оширилаётган тараққиётнинг “ўзбек модели” мамлакатнинг барқарор ривожланишида муҳим асос бўлаётганини алоҳида таъкидлади. Ўзбекистоннинг тинчликпарвар сиёсатини, минтақада хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашга қаратилган саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади. 

Учрашувда Ўзбекистон ва Франция парламентлари ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари, сайлов тизими, бу борадаги ўзгариш ва янгиликлар, қонун ижодкорлиги бўйича тажриба алмашишга доир масалалар муҳокама этилди. 

 

 

ЎзA

На русском

Copyright © 2005 O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati