O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati


Лордлар палатаси аъзоси билан учрашув

03.12.2016

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида Буюк Британия парламенти Лордлар палатаси аъзоси Фредерик Понсонби билан учрашув бўлди. 

Олий Мажлис Сенатининг Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси раиси С.Сафоев билан суҳбатда Ўзбекистон ва Буюк Британия ўртасидаги сиёсий, иқтисодий, маданий алоқалар ривожида мамлакатимизнинг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг хизматлари улкан экани қайд этилди. 

Учрашувда мамлакатларимиз парламентлари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари, ўзаро тажриба алмашиш хусусида сўз юритилди. 
Лорд Ф.Понсонби ўзбек ҳалқининг илиқ ва самимий меҳмондўстликлиги учун улкан миннатдорчилик билдирди.

 

 

ЎзA

На русском

Copyright © 2005 O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati