O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati


Россия Федерациясининг элчиси билан учрашув

03.03.2016

2016 йилнинг 3 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида Сенат Раиси Н.Йўлдошевнинг Россия Федерациясининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулотда ва Мухтор элчиси в В.Тюрденев билан учрашуви бўлиб ўтди.


Учрашув доирасида икки томонлама алоқалар ва уларни ривожлантириш ҳамда Ўзбекистон ва Росссия Федерацияси парламентлари ўртасидаги ҳамкорлик масалалари бўйича фикр алмашилди.

Учрашув якунида В.Тюрденев келажакда ўзбек-россия парламентлараро алоқаларни кучайтиришга, парламент фаолияти тажрибасини ўрганишга тайёр эканлигини билдирди.

 

На русском

Copyright © 2005 O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati