O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati


Олий Мажлис Сенатида учрашув

02.12.2016

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида Бельгия Қироллигининг фахрий сенатори Доминик Тильманс билан учрашув бўлиб ўтди. 

Олий Мажлис Сенатининг Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси раиси С.Сафоев билан суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Бельгия ҳамкорлиги сиёсий, савдо-иқтисодий ва гуманитар соҳаларда тобора ривожланиб бораётгани алоҳида қайд этилди. Икки давлат ўртасидаги парламентлараро муносабатлар изчил фаоллашиб бормоқда. Бельгия парламент вакиллари Ўзбекистонда тез-тез бўлиб, турли тадбир ва анжуманларда мунтазам иштирок этмоқда. Учрашувда мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик, парламент ва сайлов тизимидаги ислоҳотлар хусусида сўз юритилди.

– Ўзбекистон тарихан қисқа давр – мустақилликнинг йигирма беш йили ичида қўлга киритган улкан ютуқларга ҳавас қилса арзийди, – деди Д.Тильманс. – Юртингиз эришган катта муваффақиятлар замирида Биринчи Президентингиз Ислом Каримов томонидан ишлаб чиқилган «ўзбек модели»нинг ҳаётга изчил татбиқ этилганлиги муҳим аҳамият касб этади. Ўзбекистонда сайлов қонунчилиги йилдан-йилга такомиллашиб, сайловни ташкил этиш ва уни ўтказиш борасида салмоқли ишлар амалга оширилаётганлигига гувоҳ бўлмоқдамиз. 

 

 

ЎзA

На русском

Copyright © 2005 O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati