O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида Буюк Британия Парламенти Лордлар палатасининг аъзоси лорд М.Шейх билан учрашув

01.12.2016

Шу куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида Сенат Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси раиси С.Сафоевнинг Буюк Британия Парламенти Лордлар палатасининг аъзоси Лорд М.Шейх билан учрашуви бўлиб ўтди. Мазкур учрашув Лорд М.Шейхнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида халқаро кузатувчи сифатида иштирок этиши доирасида ташкил этилди. Учрашувда Тошкентдаги Халқаро  Вестминстер университети ректори К.Каримов ҳам иштирок этди.

Учрашув бошида С.Сафоев Буюк Британия Парламенти Лордлар палатасининг аъзоси Лорд М.Шейхни қутлаб, Ўзбекистон-Британия муносабатларининг ривожи Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири эканлигини қайд этди. Шунингдек икки мамлакат қонун чиқарувчи органлари ўртасидаги ўзаро ҳурмат принципларига асосланган ҳамкорлик икки томонлама муносабатларни ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этиши ҳам таъкидланди.

Шундан сўнг юксак мартабали меҳмон Ўзбекистон Республикасидаги сайлов жараёни, миллий сайлов қонунчилигида юз берган ўзгаришлар, шу жумладан сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишнинг, ўз сайловолди дастурларини жамоатчиликка етказиш учун номзодларга тенг имкониятлар беришнинг ташкилий-амалий жиҳатлари, бўлғуси сайловнинг Ўзбекистонни янада барқарор ривожлантириш ҳамда нафақат республикада, балки бутун Марказий Осиё минтақасида тинчлик ва барқарорликни сақлаш учун катта аҳамият эга эканлиги ҳақида хабардор қилинди.

Парламент ва сиёсий партияларнинг мамлакат ҳаётидаги сифат жиҳатидан ўзгача роли Ўзбекистондаги сайлов амалиёти мутлақо янгича хусусиятга эга бўлишини, аҳолининг, фуқаролик жамияти институтларининг ва оммавий ахборот воситаларининг сайлов жараёнидаги ижтимоий-сиёсий фаоллиги ошишини белгилаб беради. С.Сафоев сайловнинг тўлиқ очиқ-ошкоралик руҳида ўтиши унинг муҳим хусусияти эканлигини алоҳида қайд этди.

Буюк Британия Парламенти Лордлар палатасининг аъзоси Лорд М.Шейх илиқ қабул учун ва 2016 йилги Президент сайловида халқаро кузатувчи сифатида Ўзбекистонга таклиф этилгани учун миннатдорчилик билдириб, Ўзбекистонга келганидан ғоят хурсандлигини, чунки Ўзбекистоннинг буюк тарихи уни доим мафтун қилиб келганини таъкидлади.

Меҳмон Ўзбекистон халқи Ислом маданияти, маданият ва фан арбоблари шоҳиди бўлган Самарқанд, Бухоро ва Хива каби тарихий шаҳарлари билан фахрлана олишини қайд этди.

Суҳбат давомида С.Сафоев Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида халқаро кузатувчи сифатида фаол иштироки учун миннатдорчилик билдирди ва мамлакатимиз ҳаётидаги бундай муҳим сиёсий воқеада Буюк Британия вакилининг иштироки Ўзбекистон учун муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади.

Учрашув давомида Лорд М.Шейх таълим тизимини янада такомиллаштириш, жумладан инглиз тилини ўрганишни мукаммаллаштириш борасида Ўзбекистонда кўрилаётган чора-тадбирларга юқори баҳо берди.

Амир Темур шахсига тан беришини билдирган ҳолда Лорд буюк хорижда ҳар доим ҳам тўғри талқин қилинмайдиган соҳибқироннинг ҳақиқий ва чин тарихи ҳақида китоб ёзиш ниятида эканлигини маълум қилди. Шу муносабат билан у Ўзбекистонга ташрифи чоғида ўзининг бўлажак китоби учун барча зарур материалларни тўпламоқчи эканлигини билдирди.

Парламентлараро ҳамкорлик масалаларига тўхталиб М.Шейх парламентдаги барча партиялар фаолияти юзасидан билим ва тажриба тўплаганини ва “Британия-Ўзбекистон” партиялараро парламент гуруҳини тиклаш учун барча зарур саъй-ҳаракатларни ишга солишни мақсад қилганини билдирди. Шу муносабат билан у ушбу гуруҳнинг фаол аъзоси бўлишга ва Ўзбекистон билан тажриба алмашишга ва парламент делегацияларининг ташрифларини уюштиришга қаратилган парламентлараро алоқаларга кўмаклашишга тайёрлигини тасдиқлади.

Шунингдек Лорд М.Шейх савдо-иқтисодий, ҳарбий-техник ва суғурта соҳаларида Ўзбекистон ҳамда Британия ўртасида ҳаморлик йўлга қўйилишидан манфаатдор эканлигини ҳам билдирди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига юксак даражада тайёргарлик кўрилаётганини таъкидлаб, Лорд М.Шейх “бу жараёнларни кузатаётиб, президентликка кўрсатилган барча номзодларга тенг имкониятлар берилганига амин бўлдим” деб айтди.

Суҳбат сўнгида М.Шейх Ўзбекистондаги президент сайлови юксак ташкилий даражада ўтишига ишонч билдирди.

Учрашув якунлари бўйича Буюк Британия Парламентининг Лордлар палатаси аъзоси Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари вакилларига қисқа интервью берди.

.

.

Ўзбекистон Республикаси 
Олий Мажлиси Сенатининг 
ахборот хизмати

На русском

Copyright © 2005 O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati