gerb

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг иккинчи ялпи мажлиси

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилини (омбудсманни) сайлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қарори 

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 78-моддасининг 16-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ҚАРОР ҚИЛАДИ: 

1. Улуғбек Насриддинович Мухаммадиев Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) этиб сайлансин. 

2. Ушбу Қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига юборилсин. 

3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради. 


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси 
Қонунчилик палатасининг Спикери  
                                         Н.Исмоилов 

Тошкент шаҳри, 2015 йил 14 май

***


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилини (омбудсманни) сайлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қарори 

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 78-моддасининг 16-бандига ва «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни 8-моддасининг 16-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг СенатиҚАРОР ҚИЛАДИ: 

1.Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2015 йил 14 майдаги «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилини (омбудсманни) сайлаш тўғрисида»ги 134 – III-сонли Қарори маълумот учун қабул қилинсин. 

2.Улуғбек Насриддинович Мухаммадиев Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) этиб сайлансин. 

3.Ушбу Қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига ва Ўзбекистон Республикаси Президентига юборилсин. 

4.Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради. 


Ўзбекистон Республикаси 
Олий Мажлиси Сенатининг Раиси                                              Н.Йўлдошев
 

Тошкент шаҳри, 2015 йил 15 май

***


Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди таркибига ўзгартиш киритиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қарори 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати ҚАРОР ҚИЛАДИ: 

1. Рашитжон Хамидович Кадиров Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг судьяси этиб сайлансин. 

2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради. 

Ўзбекистон Республикаси 
Олий Мажлиси Сенатининг Раиси                                               Н.Йўлдошев
 

Тошкент шаҳри, 2015 йил 16 май

***


Ўзбекистон Республикаси Олий судининг таркибига ўзгартишлар киритиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қарори


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьялари этиб сайлансин:

Касимов Ихтияр Уралович

Расулбердиев Умиджон Ўринбоевич

Тангабаев Бахром Абдувалиевич

Туланов Махаматиброхим Азимович.

2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси Сенатининг Раиси                                                Н.Йўлдошев

Тошкент шаҳри, 2015 йил 16 май

***


Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг таркибига ўзгартишлар киритиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қарори


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Исаков Бахтиёр Турсинматович Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди раисининг биринчи ўринбосари этиб сайлансин.

2. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг судьялари этиб сайлансин:

Алимов Ибрагим Мирзарахимович

Махмудов Алишер Шавкатович.

3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси Сенатининг                                                           Раиси Н.Йўлдошев

Тошкент шаҳри, 2015 йил 16 май

O'zbekcha | Русский

Copyright © 2005 O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati