O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati

 

ХОРАЗМ ВИЛОЯТИДА ҲУДУДИЙ СЕМИНАР-ТРЕНИНГ ЎТКАЗИЛДИ

28.10.2015

Бугун Хоразм вилоят ҳокимлигида «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари ва маҳаллий Кенгашлар депутатларининг жамоатчилик ҳамда оммавий ахборот воситалари билан ўзаро алоқасини ривожлантириш шакллари ва усуллари» мавзусидаги семинар-тренинг бўлиб ўтди. Ушбу семинар-тренинг Сенатнинг Ахборот хизмати томонидан ташкил этилди.

Семинар-тренингда Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро ва Навоийвилоятларидан сайланган сенаторлар, Сенат Девони ходимлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғы Кенгеси, Хоразм, Бухоро ва Навоийвилоятлари маҳаллий Кенгашлари доимий комиссияларининг раислари, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, «Халқ сўзи» - «Народное слово», «Хоразм ҳақиқати», газеталари ҳамда бир қатор бошқа оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Интерактив руҳда ўтказилган мазкур тадбир жамоатчиликни парламент юқори палатасининг ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг фаолиятидан хабардор қилиш борасида сенаторларнинг ва маҳаллий Кенгашлар депутатларининг оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликда олиб бориладиган ишларини кучайтириш, сенаторларнинг ва маҳаллий Кенгашлар депутатларининг интервью бериш ҳамда омма олдида сўзга чиқиш кўникмаларини шакллантириш, шунингдек улар томонидан ўтказилаётган матбуот-анжуманлари, брифинглар, сайловчилар билан учрашувлар ва бошқа тадбирларнинг сифати ҳамда самарадорлигини ошириш мақсадида ўтказилди.

Тадбир фотолавҳалари:

Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси Сенатининг
Ахборот хизмати

Русский

Copyright © 2005 O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati