O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati

 

СЕНАТОРЛАР АТРОФ МУҲИТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВА ТАБИИЙ РЕСУРСЛАРДАН ОҚИЛОНА ФОЙДАЛАНИШ МАСАЛАЛАРИНИ МУҲОКАМА ЭТДИЛАР

28.07.2015

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати

2015 йил 28 июль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси билан ҳамкорликда Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг 22 январда Олий Мажлис Сенатининг биринчи мажлисида сўзлаган нутқида ҳамда 23 январда Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисидаги маърузасида белгилаб берилган вазифаларни ижро этиш мақсадида қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2015 йилга ва келгуси йилларга мўлжалланган Ҳаракат дастурини рўёбга чиқариш доирасида  ташкил этилган “Ўзбекистон Республикаси атроф муҳитини муҳофаза қилиш ва табиий ресурсларидан оқилона фойдаланиш масалалари” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Давра суҳбатида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, олий ўқув юртлари вакиллари, энергиянинг қайта тикланадиган манбаларини жорий этиш соҳасида фаолият кўрсатадиган корхоналар раҳбарлари, экология ва таълим соҳаси олимлари ҳамда мутахассислари, шунингдек ННТ ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Давра суҳбати иштирокчилари томонидан ресурс тежаш принципларини амалга ошириш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланишнинг юқори устуворлигини таъминлаш ҳамда ишлаб чиқариш жараёнларида кам чиқинди чиқарадиган, ресурс тежайдиган технологиялардан фойдаланишга доир табиатни муҳофаза қилиш сиёсатини амалга оширишда табиатдан фойдаланувчиларнинг манфаатларини рағбатлантириш зарурлиги ҳақида ҳам таклифлар билдирилди.
Муҳокама якунларига кўра давра суҳбати иштирокчилари томонидан тегишли тавсиялар қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси Сенатининг
Матбуот хизмати

Русский

Copyright © 2005 O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati