O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati

 

СЕНАТДА УЧРАШУВ

23.09.2015

Жорий йилнинг 23 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасида доимий асосда ишловчи сенатор, Сенатнинг маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссияси котиби С.Баратованинг бир гуруҳ Тошкент давлат юридик университети талабалари билан учрашуви бўлиб ўтди.

Интерактив савол-жавобларга бой ўтган учрашувда талабаларга Сенат таркиби, унинг асосий фаолияти, Сенатнинг халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари билан ҳамкорлиги масаласи ҳақида кенг тушунтиришлар берилиб, Сенат томонидан маъқулланган қонунларнинг мазмун-моҳияти, қонунчилик соҳасидаги янгиликлар, уларнинг тарғиботига ҳам алоҳида урғу бериб ўтилди.

Учрашув дастури доирасида талабалар бевосита Сенат  қўмиталари ва Сенат Девони фаолияти билан яқиндан танишиб, Сенатнинг ҳуқуқий билимларни ошириш марказида ҳам бўлдилар ва парламент юқори палатаси фаолияти ҳақидаги билимларини бойитдилар.

Русский

Copyright © 2005 O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati