O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИ СЕНАТИДА СЕМИНАР-ТРЕНИНГ ЎТКАЗИЛДИ

21.10.2015

2015 йил 21 октябрь куни Олий Мажлис Сенатида Сенатнинг Ахборот хизмати томонидан ташкил этилган «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари ва маҳаллий Кенгашлар депутатларининг жамоатчилик ҳамда оммавий ахборот воситалари билан ўзаро алоқасини ривожлантириш шакллари ва усуллари» мавзусидаги ҳудудий семинар-тренинг бўлиб ўтди.

Семинар-тренингда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида доимий асосда ишловчи ҳамда Жиззах, Сирдарё, Тошкент вилоятларидан ва Тошкент шаҳридан сайланган сенаторлар, Сенат Девони ходимлари, Жиззах, Сирдарё, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳри маҳаллий Кенгашлари доимий комиссияларининг раислари, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, «Халқ сўзи» - «Народное слово» ва «Тошкент оқшоми» - «Вечерний Ташкент» газеталари ҳамда бир қатор бошқа оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Мазкур тадбир жамоатчиликни парламент юқори палатасининг ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг фаолиятидан хабардор қилиш борасида сенаторларнинг ва маҳаллий Кенгашлар депутатларининг оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликда олиб бориладиган ишларини кучайтириш, сенаторларнинг ва маҳаллий Кенгашлар депутатларининг интервью бериш ҳамда омма олдида сўзга чиқиш кўникмаларини шакллантириш, шунингдек улар томонидан ўтказилаётган тадбирларнинг сифати ҳамда самарадорлигини ошириш мақсадида ўтказилди.

Тадбир фотолавҳалари:

Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси Сенатининг
Ахборот хизмати

Русский

Copyright © 2005 O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati