O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоларини тайинлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 77-моддаси ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 50-моддасига мувофиқ: 

Фарманов Александр Касимович – «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» очиқ акциядорлик жамияти бошқаруви раиси – бош директори 

Санакулов Кувандик – «Навоий кон-металлургия комбинати» давлат корхонаси бош директори 

Тян Валерий Николаевич – «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси бош директори 

Салихов Шавкат Исмаилович – Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президенти 

Усманов Мираброр Зуфарович – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ташқи сиёсат масалалари қўмитаси аъзоси 

Сафоев Содиқ Солихович – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ташқи сиёсат масалалари қўмитаси раиси 

Рахманкулов Мир-Акбар Ходжи-Акбарович – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти директори ўринбосари 

Мирзаалиев Икболжон Мирзакаримович – Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг ёшлар билан ишлаш бўйича ўринбосари

Абдуллаев Ихтиёр Бахтиёрович – Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиси 

Артикова Светлана Баймирзаевна – Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари 

Камилов Халиджан Махамаджанович – Тошкент врачлар малакасини ошириш институти офтальмология кафедраси профессори 

Зуфаров Махамаджан Заирович – «Нуроний» жамғармаси Тошкент шаҳар бўлими Кенгаши раиси 

Аллиярова Айсанем Жолдасбаевна – Қорақалпоғистон Республикаси Тахтакўпир тумани ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси 

Йўлдошев Ниғматилла Тўлқинович – Ўзбекистон Республикаси адлия вазири

Раматов Ачилбай Жуманиязович – «Ўзбекистон темир йўллари» давлат акциядорлик компанияси бошқаруви раиси

Алимова Гавхар Зайировна – «Маҳалла» хайрия жамоат фонди республика бошқаруви раиси ўринбосари 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари этиб тайинлансин. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримов 

Тошкент шаҳри, 2015 йил 20 январь
 


Русский | O'zbekcha

Copyright © 2005 O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati