O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati

 

Олий Мажлис Сенатида
АҚШ ва Канаданинг Бухоро яҳудийлари конгресси президенти Б.Кандов билан учрашув

19.03.2015

2015 йил 19 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида Сенатнинг Ташқи сиёсий масалалар қўмитаси раиси С.Сафоевнинг АҚШ ва Канаданинг Бухоро яҳудийлари конгресси президенти Б.Кандов билан учрашуви бўлиб ўтди. Учрашув АҚШ ва Канаданинг Бухоро яҳудийлари конгресси президенти Б.Кандовнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида халқаро кузатувчи сифатида иштирок этиши доирасида ўтказилди. Учрашувда шунингдек АҚШ ва Канаданинг Бухоро яҳудийлари конгресси вице-президенти Н.Юшеваев, Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси раиси Ф.Умаров ҳамда Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари Т.Мадумаров иштирок этдилар.

Суҳбат бошида Қўмита раиси С.Сафоев Б.Кандовни Сенат биносида қутлаб, меҳмонларни номзодларга тенг имкониятлар яратиб беришнинг ташкилий-амалий жиҳатлари ҳақида, бўлғуси сайловлар Ўзбекистоннинг янада барқарор ривожланиши, биргина мамлакатимиз учун эмас, балки умуман Марказий Осиё минтақасида тинчлик ва барқарорликни таъминлашда ғоят катта аҳамиятга эга эканлигини таъкидлаб ўтди.

Ўз навбатида, Б.Кандов Сенатда уни илиқ кутиб олганликлари учун ташаккур изҳор этиб, Конгресснинг Ўзбекистон билан ҳамкорлигига юқори баҳо берди ҳамда бундан буён ҳам АҚШ сиёсий ва ижтимоий доираларида Ўзбекистон манфаатларини илгари суришга тайёрлигини билдирди, чин дилдан Ўзбекистон халқига бундан буён ҳам тараққиёт ва барқарорлик тилашини айтиб ўтди.



Ўзбекистон Республикаси 
Олий Мажлиси Сенатининг 
Матбуот хизмати

O'zbekcha | Русский

Copyright © 2005 O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati