O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati

 

Марказий сайлов комиссиясида

16.01.2015

Марказий сайлов комиссияси Раиси М. Абдусаломов олиб борган мажлисда «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 58-моддасига ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига 2015 йил 13-14 январь кунлари бўлиб ўтган сайлов натижалари кўриб чиқилди. 
Таъкидланганидек, давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг Олий Мажлис Сенати аъзоларини сайлаш бўйича қўшма мажлислари сайлов қонунчилиги талабларига мувофиқ, Марказий сайлов комиссияси аъзолари, оммавий ахборот воситаларининг вакиллари иштирокида, очиқ ва ошкора ўтди. Қонунчилик бузилиши билан боғлиқ ҳолатлар қайд этилмади. 
Сенат аъзолигига номзодлар маҳаллий Кенгашларнинг давлат ва жамият фаолиятида катта амалий тажрибага эга ҳамда алоҳида хизмат кўрсатган энг обрўли депутатлари орасидан Оқсоқоллар кенгашлари томонидан кўрсатилди.
Яширин овоз бериш натижасида Сенат аъзолари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан тенг миқдорда — олти кишидан — Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, туман ва шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатлари орасидан сайланди. 
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари Марказий сайлов комиссияси томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда рўйхатга олинди.

Қобил ХИДИРОВ,
Халқ сўзи газетаси

Русский | O'zbekcha

Copyright © 2005 O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati