O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati

 

Олий Мажлис Сенатида учрашув

15.09.2015

Бельгия Қироллиги парламенти Вакиллар палатаси раиси Зигфрид Браке раҳбарлигидаги делегация аъзолари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида музокара ўтказди. 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Н.Йўлдошев билан учрашувда Ўзбекистон ва Бельгия ҳамкорлиги изчил тараққий этаётгани, ўзаро алоқаларни янада кенгайтиришдан икки томон ҳам манфаатдор экани алоҳида таъкидланди. 

Мамлакатларимиз парламентлари ўртасидаги ҳамкорлик изчил ривожланмоқда. Бельгия парламенти вакиллари Ўзбекистонга, мамлакатимиз қонун ижодкорлари Бельгияга ташриф буюриб, мунтазам фикр ва тажриба алмашмоқда. 

Бельгия делегацияси аъзолари мамлакатимиз Олий Мажлиси Сенати фаолияти билан таништирилди. Президентимиз Ислом Каримов томонидан илгари сурилган Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясига мувофиқ амалга оширилаётган ислоҳотлар самаралари меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди. 

Учрашувда мамлакатларимиз ўртасидаги алоқаларнинг ҳуқуқий асосини мустаҳкамлашда парламентлараро ҳамкорлик муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди. Ўзаро тажриба алмашувни фаоллаштиришга оид масалалар муҳокама қилинди. 

Бельгия делегацияси аъзолари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида ҳам музокара ўтказди. 

 

Русский

Copyright © 2005 O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati