O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati

 

Парламентда учрашувлар

08.05.2015

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатида Европа парламентининг Марказий Осиё мамлакатлари ва Мўғулистон билан алоқалар бўйича делегацияси раиси И. Григуле билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувларда Ўзбекистон билан Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорлик изчил ривожланиб бораётгани алоҳида таъкидланди. Хусусан, 1996 йил июнь ойида Ўзбекистон Республикаси билан Европа ҳамжамияти ва уларга аъзо давлатлар ўртасида шериклик ва ҳамкорлик тўғрисида битим имзолангани ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.
Ҳозирги кунда парламентлараро алоқаларнинг изчил мустаҳкамланиб бораётгани икки томонлама сиёсий мулоқотларни ривожлантиришнинг муҳим омили бўлмоқда. Турли соҳаларда ҳамкорликнинг жорий ҳолатини мунтазам муҳокама қилиш ҳамда уларни янада ривожлантириш йўлларини ишлаб чиқиш, долзарб масалалар бўйича ўзаро фикр алмашиш учун барча шарт-шароит яратилган.
И. Григуле  Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги анъанавий дўстлик ҳамда ишончга асосланган муносабатларни юксак қадрлашини таъкидлаб, Ўзбекистон билан алоқаларнинг янада ривожланишига ишонч билдирди.
Парламент аъзолари парламентлараро ҳамкорликни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, парламентлараро алоқаларни янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, қонун ижодкорлиги соҳасида тажриба алмашиш масалаларини муҳокама қилдилар.
Европа парламентининг Марказий Осиё мамлакатлари ва Мўғулистон билан алоқалар бўйича делегацияси раиси И. Григуле Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида ҳам учрашув ўтказди.

Саиджон МАХСУМОВ

O'zbekcha | Русский

Copyright © 2005 O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati