O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati

 

ЖАМОАТЧИЛИКНИНГ ҲАР ТОМОНЛАМА ХАБАРДОР ЭТИЛИШИНИ ТАЪМИНЛАШ – МУҲИМ ВАЗИФА

04.11.2015

2015 йил 4 ноябрь куни Самарқанд вилояти ҳокимлигида «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари ва маҳаллий Кенгашлар депутатларининг жамоатчилик ҳамда оммавий ахборот воситалари билан ўзаро алоқасини ривожлантириш шакллари ва усуллари» мавзусидаги семинар-тренинг бўлиб ўтди. Ушбу семинар-тренинг Сенатнинг Ахборот хизмати томонидан ташкил этилди.
Мазкур тадбир жамоатчиликни парламент юқори палатасининг ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг фаолиятидан хабардор қилиш борасида сенаторларнинг ва маҳаллий Кенгашлар депутатларининг оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликда олиб бориладиган ишларини кучайтириш, сенаторларнинг ва маҳаллий Кенгашлар депутатларининг интервью бериш ҳамда омма олдида сўзга чиқиш кўникмаларини шакллантириш, шунингдек улар томонидан ўтказилаётган матбуот-анжуманлари, брифинглар, сайловчилар билан учрашувлар ва бошқа тадбирларнинг сифати ҳамда самарадорлигини ошириш мақсадида ўтказилди.
Семинар-тренинг ишида Сурхондарё, Қашқадарё ва Самарқанд вилоятларидан сайланган сенаторлар ҳамда Сурхондарё, Қашқадарё ва Самарқанд вилоятлари маҳаллий Кенгашлари доимий комиссияларининг раислари, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, «Халқ сўзи» - «Народное слово» ва «Зарафшон» - «Самаркандский вестник» газеталари ҳамда бир қатор бошқа оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.
Ўзбекистонда мустақиллик йилларида ҳуқуқий демократик давлатни яратишга қаратилган кенг миқёсли ислоҳотлар рўёбга чиқарилганлиги семинар-тренингда таъкидлаб ўтилди. Бозор иқтисодиётига ўтиш, самарали ижтимоий сиёсат олиб борилишини таъминлаш, давлат ҳокимияти ва бошқарувини демократлаштириш, мамлакатда кучли фуқаролик жамиятини шакллантириш бўйича улкан ислоҳотлар амалга оширилди.

Тадбир фотолавҳалари:

Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси Сенатининг
Ахборот хизмати

Русский

Copyright © 2005 O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati