O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИ СЕНАТИДА

02.12.2015

2 декабрь куни Олий Мажлис Сенати Кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди.

Мажлисни Олий Мажлис Сенатининг Раиси Н.Йўлдошев олиб борди.

Мажлисда ишчи гуруҳ раҳбарининг бўлғуси ялпи мажлисни ўтказишга тайёргарлик ҳақидаги ахбороти тингланди.
Сенат қўмиталарининг раислари қўмиталар мажлислари ўтказилганлиги ҳамда қонунлар бўйича хулосалар ва тўртинчи ялпи мажлис муҳокамасига киритилган бошқа масалалар бўйича қарорлар лойиҳалари тайёр эканлиги ҳақида маълум қилдилар, ялпи мажлис ишини ташкил этиш хусусида ўзаро фикр алмашдилар.

Кенгаш мажлисида қайд этилганидек, Сенат ялпи мажлисида 15 та масала, шу жумладан 7 та қонун кўриб чиқилиши назарда тутилмоқда.

Сенаторлар Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети, шунингдек 2016 йилда иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури кўриб чиқилиши ҳамда тасдиқланиши долзарб ва муҳим эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтдилар.

Кенгаш аъзолари Сенат ялпи мажлиси муҳокамасига киритилаётган, мамлакат сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг барча соҳаларини изчил ислоҳ қилиш ҳамда эркинлаштиришга, Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини рўёбга чиқаришга қаратилган Ўзбекистон Республикаси қонунларининг муҳимлигини қайд этдилар. «Электрон ҳукумат тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексини тасдиқлаш тўғрисида»ги, «Ветеринария тўғрисидаги»ги (янги таҳрири), «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2016 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги, «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги (янги таҳрири) каби Ўзбекистон Республикаси қонунлари шулар жумласидандир.

Мажлисда Олий Мажлис Сенати Кенгашининг ваколатига кирадиган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Муҳокама қилинган барча масалалар юзасидан Олий Мажлис Сенати Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси Сенатининг
Ахборот хизмати

 

Русский

Copyright © 2005 O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati