gerb

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Қарори

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг таркибига ўзгартишлар киритиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1998 йил 29 августдаги “Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясини тузиш тўғрисида”ги 676–I-сонли Қарорига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 9, 176-модда; 1999 йил, № 1, 27-модда, № 9, 239-модда; 2001 йил, № 9–10, 194-модда; 2004 йил, № 5, 101-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 3–4, 116-модда, № 5, 180-модда; 2007 йил, № 6, 255, 291-моддалар, № 8, 374, 383-моддалар; 2010 йил, № 3, 103-модда, № 8, 314-модда) қисман ўзгартишлар киритиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2014 йил 3 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг таркибига ўзгаришлар киритиш тўғрисида”ги 890–II-сонли ва 2014 йил 7 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг таркибига ўзгаришлар киритиш тўғрисида”ги 892–II-сонли қарорлари маълумот учун қабул қилинсин.

2. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг аъзолари этиб сайлансин:

Абдувахитов Абдужабар Абдусаттарович – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори

Абдуназаров Олимжон Тоштемирович – Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Сурхондарё вилоятидаги назорат-тафтиш бошқармаси бошлиғи

Артикова Светлана Баймирзаевна – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси

Курбанкулов Суяржон Машарипович – Ўзбекистон ногиронлар жамияти раиси

Мирзаев Абдуманоб Кучкарович – Фарғона вилояти табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси раиси

Норов Жалил Халилович – Ўзбекистон фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармасининг Навоий вилояти бўлими раиси

Ражабов Эсанбай – Қашқадарё вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси

Сирожиддинов Шуҳрат Самариддинович – Самарқанд давлат чет тиллар институти ректори

Фаттоев Ёқуб Талабович – Бухоро вилояти Пешку тумани “Фаттоев” фермер хўжалиги раҳбари

Ходжакулов Эркин Гайбуллаевич – Жиззах вилояти адлия бошқармаси бошлиғи

3. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг аъзолари М.Х.Ахмедов, А.Дусбаев, Ю.У.Караев, С.С.Касимов, Г.Р.Рустамова, К.Тогаев, М.С.Ходжаев, Ў.Ш.Холов, А.Ширинов, С.Х.Шукуров, К.Т.Юсупов ва М.К.Якубованинг ваколатлари ўзлари берган аризаларга биноан тугатилган деб ҳисоблансин.

4. Ушбу Қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига юборилсин.

5. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси Сенатининг Раиси И.Собиров

Тошкент шаҳри,
2014 йил 10 апрель

Чоп этилган сана: 11.04.2014 02:17:11

O'zbekcha | Русский

Copyright © 2005 O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati