O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati

Сенатда

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати кенгашининг мажлиси тўғрисида ахборот

31.07.2013

eu visit to senat of uzbekistan

2013 йил 31 июль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлиси бўлди.

Мажлисни Олий Мажлис Сенатининг Раиси И.Собиров олиб борди.

Кенгаш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн иккинчи ялпи мажлисини шу йил 22-23 август кунлари Тошкент шаҳрида чақириш тўғрисида қарор қабул қилди.

Сенат ялпи мажлисининг кун тартибига сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ҳаётнинг ҳамма соҳаларини изчил ислоҳ қилиш ҳамда либераллаштиришга қаратилган бир қатор Ўзбекистон Республикаси қонунлари киритилмоқда. Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясига мувофиқ ишлаб чиқилган “Гаров реестри тўғрисида”ги, “Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш тўғрисида”ги, “Мувофиқликни баҳолаш тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари шулар жумласидан бўлиб, улар тадбиркорлик муҳитини янада яхшилаш ва ривожлантириш, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилишни кучайтиришни назарда тутади.

Шу билан бир қаторда, навбатдаги ялпи мажлисда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви раисининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2012 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботини кўриб чиқиш ҳамда экологик хавфсизликни таъминлаш, атроф-муҳитни ва одамларнинг соғлиғини муҳофаза қилишга доир масалаларни муҳокама қилиш режалаштирилмоқда.

Ялпи мажлисда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ваколатларига тааллуқли бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинади.

Олий Мажлис Сенати қўмиталари ва Девонининг ўн иккинчи ялпи мажлисга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ ишларини мувофиқлаштириш учун Кенгаш томонидан тегишли ишчи гуруҳ тузилди.

Ўзбекистон Республикаси 
Олий Мажлиси Сенатининг
Матбуот хизмати

Янгиланган сана:

O'zbekcha | На русском | English | Français | Español

Copyright © 2005 O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati