O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati

 

МЕҲНАТСЕВАР, ОҚИЛА, ТАШАББУСКОР
хотин-қизлар ўз фаоллиги билан юртимиз равнақига муносиб улуш қўшмоқдалар


Президентимизнинг Ўзбекистон хотин-қизларининг Республика конференцияси иштирокчиларига йўллаган табриги кенг жамоатчилик томонидан эътироф этилмоқда. Хусусан, бугун мамлакатимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, уларнинг оилада, жамиятда муносиб ўрин эгаллашларига кўмаклашиш, пировардида ҳаётимизнинг  обод ва эркин бўлиши йўлида олиб борилаётган одилона сиёсат юртдошларимиз фикр-мулоҳазаларига ҳамоҳанг эканлиги диққатга сазовордир.

Шоҳида ОРИПОВА,
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, 
Термиздаги 4-ихтисослаштирилган мактаб-интернат директори:

— Президентимизнинг конференция иштирокчиларига йўллаган табригини тинглаб, биз — аёлларга кўрсатилаётган юксак эътибор ва ишончдан бошим кўкка етди. Шубҳасиз, унда белгилаб берилган долзарб вазифалар келгусидаги фаолиятимизни самарали ташкил этишда муҳим аҳамият касб этади. Бинобарин, бугун фарзандларимизни, айниқса, қиз болаларни соғлом руҳда тарбиялаш, уларнинг замонавий билим ва касб-ҳунар ҳамда ҳаётда  муносиб ўрин эгаллашларига кўмаклашиш борасида кенг кўламли саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда. Бу бежиз эмас. Чунки эртага ҳам она, ҳам жамиятнинг фаол аъзоси бўладиган аёлнинг билимли, зукко бўлиши айни заруратдир. Бунинг самарасини Сурхондарё вилояти миқёсида кўрадиган бўлсак, қайд этиш жоизки, ҳудудимизда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг оилада, жамиятдаги мавқеини мустаҳкамлаш ва бу борадаги ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижросини бажаришга астойдил ҳаракат қилинмоқда. Бунда, албатта, маҳалла, таълим муассасаси, фуқаролик жамияти институтлари, жамоат ва нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда барча сиёсий партиялар қошида ташкил қилинган “Хотин-қизлар қаноти”нинг биргаликдаги ҳамкорлиги беқиёс самара бермоқда.

Халқ сўзи газетаси

Чоп этилган сана: 11.02.2013 10:17:11
Янгиланган сана:

Русский

Copyright © 2005 O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati