O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati


П Р Е С С - Р Е Л И З

Ўзбекистонда икки палатали парламент тизимини янада мустаҳкамлаш ва маҳаллий Кенгашлар билан алоқаларни ривожлантириш

Тошкент, 26.06.2013 й.

Бошқарув қўмитасининг йиғилиши ҳақида

Ўзбекистон Республикаси парламентида жорий йилнинг 26 июнида Европа Иттифоқи Комиссиясининг DCI дастури доирасидаги “Ўзбекистонда икки палатали парламент тизимини янада мустаҳкамлаш ва маҳаллий Кенгашлар билан алоқаларни ривожлантириш” лойиҳаси Бошқарув қўмитасининг биринчи йиғилиши ўтказилди. Уч йилга мўлжалланган ушбу лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг аъзолари ва Қонунчилик палатасининг депутатлари, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси  ҳамда 13 та минтақавий Кенгашларга техник кўмак кўрсатишни назарда тутади. Бош мақсад – икки палатали парламент тизимларини фаолият кўрсатишининг энг яхши амалиётини тақдим қилиш, ягона парламент тармоғини яратиш ва Олий Мажлис палаталарининг маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари билан электрон ўзаро фаолиятини тиниқ таъминлашдир.    

Лойиҳанинг Бошқарув қўмитаси таркибига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, Қонунчилик палатасининг депутатлари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари, Ўзбекистондаги ЕИ Делегацияси ҳамда лойиҳани амалга ошириш учун масъул бўлган европа консорциуми вакиллари киради. Бошқарув қўмитаси келишув асосида стратегик раҳбарлик қилиш ва лойиҳани бажариш жараёнининг мониторингини амалга ошириш, барча кўпқиррали вазифаларни самарали бажариш учун тавсиялар беришга сафарбар қилинган.

Бошқарув қўмитасининг йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг ўринбосари М.Ражабова, Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги Делегацияси Раҳбари ж-б Ю.Штерк қутлов сўзлари билан чиқишди. Ушбу лойиҳанинг Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришдаги аҳамияти таъкидланди. ICON-INSTITUT (Германия) ижрочи директори ж-б  Г.Лорисика иштирокчиларга парламент лойиҳасини амалга оширувчи европа консорциуми ва лойҳани амалга ошириш мобайнида унга раҳбарлик қилиш масалалари ҳақида ахборот берди. 

Йиғилиш давомида: лойиҳанинг стратегияси, вазифаларни бажаришга услубий ёндашув; натижаларнинг ҳаётий бардавомлиги, бошлағич ҳисобот ҳамда парламентни модернизация қилиш ва уни жамоатчилик билан алоқаларини кучайтириш йўли билан Ўзбекистонда кечаётган ислоҳотлар жараёни ва янада демократлаштиришни қўллаб-қувватлаш бўйича амалий чоралар киритилган Иш режаси кўриб чиқилди.

Йиғилиш иштирокчилари ўз чиқишларида лойиҳа мақсадларига эришиш Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини шакллантириш концепциясига уйғун бўлиб, парламент ва маҳаллий ҳокимият вакиллик органларини модернизация қилиш, улар фаолиятининг очиқлигини таъминлаш, электорат билан халқ вакиллари муносабатларининг шакл ва усулларини такомиллаштиришга хизмат қилишини таъкидлашди.

Бошқарув қўмитаси биринчи йиғилиши иштирокчилари кун тартибдаги масалаларни конструктив муҳокама қилиб, тегишли қарорларни қабул қилдилар.

Фотолавҳалар:

 

ICON Institut Europa  

Лойиҳа ICON-INSTITUT Public Sector GmbH ва Incom Ltd. Консорциуми томонидан бажарилмоқда

Манзил:
Ўзбекистон, Ташкент ш.,
100078, Мустақиллик,6
Тел:   +(998 71) 238 29 80, 
+(998 71) 238 29 65

Факс: +(998 71) 238 29 32

Лойиҳа ЕИ томонидан молиялаштирилади

ЕИнинг Ўзбекистон  Республикасидаги  Делегацияси

Манзил:
Ўзбекистон, Ташкент ш.,
100084, А.Темур кўч.,107 Б
Тeл:   +(998 71) 239 12 70, 
+(998 71) 239 17 01
Факс: +(998 71) 239 18 68

Европа Комиссияси ЕИнинг ижрочи органидир.

«Европа Иттифоқи ўз ютуқлари, ресурслари ва тақдирларини босқичма-босқич бирлаштиришга қарор қилган 27 аъзо давлатдан иборат. Биргаликда 50 йил кенгайиш мобайнида улар стабиллик,  демократия, барқарор ривожланиш, маданий хилма-хилликни сақлаш, бағрикенглик  ва шахс эркинлиги маконини яратдилар» .

     

Ўзбекистон Респкбликаси
Олий Мажлиси Сенатининг
Матбуот хизмати

top

Чоп этилган сана: 27.06.2013 21:24:11
Янгиланган сана:

На русском

Copyright © 2005 O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati